Европага совуқ ҳавонинг кириб келиши билан CОVID-19 нинг янги тўлқини бошланиши мумкин. Гап шундаки, вируснинг яна бир мутацияси олимларни хавотирга солмоқда. Шу муносабат билан европаликларга айниқса, хавф остида бўлганларга профилактика чораларини кўриш ва эмлаш тавсия этилади.
Шифокорларнинг огоҳлантиришича, грипп ва CОVID вируслари куз ва қишда бир вақтда тарқалади. Чекловларни жорий этиш зарурлиги ҳақидаги масалалар ҳар бир давлат томонидан мустақил ҳал қилинади.