Вакцинация янгиликлари Тelegram-каналда
Close
 
ЯНГИЛИКЛАР
52 741 561
Ҳаммаси бўлиб эмланганлар сони

20 294 031

I-доза билан
эмланган
16 364 744
II-доза билан
эмланган
16 082 786
III-доза билан
эмланган
Оммабоп саволлар
ВАКЦИНАНИ ҚАЕРДАН ВА ҚАНДАЙ ОЛИШ МУМКИН
Мамлакатнинг барча тиббиёт муассасаларида, вилоят оилавий тиббиёт марказларида, оилавий поликлиникаларда, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда.
ҚАЙСИ ЁШДАГИ ОДАМЛАР ЭМЛАНИШИ МУМКИН
18 ёшдан бошлаб
ЭМЛАШ БОСҚИЧЛАРИ
Эмлаш уч босқичда амалга оширилади, эмлашлар орасидаги интервал 28 кун. Кейинги эмлаш санаси сизга клиникада маълум қилинади ва эмлаш арафасида сизнинг телефонингизга СМС-хабар келади.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР
Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вактсинасининг клиник синовлари пайтида, эмлашдан кейин жиддий ножўя таъсири ёки ўлим ҳолатлари кузатилмаган.

Бундан ташқари, инекция жойида иситма, бош оғриғи ва қизариш каби ножўя таъсирларнинг фоизи 0,003%дан кам бўлган.

ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
COVID-19 эмлашга қарши кўрсатмалар бирламчи тиббий ёрдам бўлимининг оилавий шифокори томонидан белгиланади ва чеклов тўғрисида хулоса чиқариш учун махсус комиссияга юборилади.

Қандай ҳолатларда эмланиш мумкин эмас?
Биринчи навбатда шифокорлар шуни белгилайдилар-ки, COVID-19 билан касалланганлар билан алоқада бўлганлар карантиндан кейин эмланишлари жоиз.

Вақтинчалик чекловларга қуйидагилар ҳам киради:
- беморда коронавирус инфекциясининг ўткир шакли;
- COVID-19 тестига ижобий натижа.

Эмлашга нисбатан узоқ муддатли ва доимий чекловлар:
- тиббий ҳужжат билан тасдиқланган аллергик реакция (анафилактик шок);
- ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун эмлаш хавфсизлиги тўғрисида маълумот йўқлиги сабабли эмлаш ҳам ушбу гуруҳда тақиқланади;
- анамнезда туғма ёки орттирилган иммунитет танқислиги, ОИВ инфекцияси билан оғриган беморлар;
- 18 ёшгача бўлган болалар;
- вакцина компонентларига юқори сезувчанлиги бор одамлар.

Қайд этилишича, COVID-19 дан тузалган ва реабилитация давридан ўтган одамга шифокор рухсати билан 3-6 ойдан кейин эмлаш мумкин.
ЭМЛАШ НАРХИ
Бепул
ЭМЛАШ ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН ХАВФСИЗМИ?
Вакцинанинг ҳомиладор аёлларга таъсири ҳозирда ўрганилмоқда. Маълумки, бу йўналишдаги тадқиқотлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Ҳомиладорликни эмлашдан 3-6 ой ўтгач, гинеколог билан маслаҳатлашгандан кейин режалаштириш тавсия этилади.
ZF-UZ-VAC2001 ВАКЦИНАСИНИНГ БОШҚА ВАКЦИНАЛАРДАН ФАРҚИ НИМАДА?
ZF-UZ-VAC2001-рекомбинант оқсил вакцинаси. Унинг муҳим таркибий қисмларидан бири - коронавируснинг ташқи оқсили биотехнологик тарзда синтезланади. Вактсинани олишнинг бу технологиясида тирик вирус ёки унинг бўлаклари ишлатилмайди. Шу тарзда олинган вакциналар юқори хавфсизлик профилига эга ва самаралироқдир. Ушбу технология асосида гепатит Б га қарши машҳур вакцина олинди.
ЯҚИНДА COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛАР ҚАЧОН ЭМЛАНИШЛАРИ ЖОИЗ?
Вакцинани даволаниш тугаганидан 15 кун ўтгач олиш мумкин. Даволовчи шифокор билан олдиндан маслаҳатлашув талаб қилинади.

❗️ Коронавирусга қарши эмлаш касалликнинг ўткир даврида амалга оширилмайди.
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛИК ҲАҚИДАГИ СЕРТИФИКАТНИ ҚАНДАЙ ОЛИШ МУМКИН
Коронавирусга қарши эмлаш гувоҳномаси шуни кўрсатадики, одам эмлашнинг тўлиқ курсини олган.

Эмлашнинг тўлиқ курсини олган фуқаролар сертификатга ҳавола билан СМС-хабар олишлари керак.

Хабарда сертификати бўлган саҳифага олиб борувчи QR-код бўлади.

Сертификат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилади. Унда вакцина тури, ҳар бир дозани қабул қилиш санаси ва эмланган одам ҳақидаги маълумотлар рўйхати келтирилган.

Вакцинация босқичлари

Препаратнинг 1-дозаси
Препаратнинг 2-дозаси
1-инекциядан кейин 28-куни
эмлаш тавсия этилади
Препаратнинг 3-дозаси
Иккинчи инекциядан кейин 28-куни эмлаш тавсия этилади
Вакцинани ишлаб чиқарувчилар ҳақида

COVID-19 га қарши ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical томонидан Хитой Фанлар Академияси Микробиология Институти (IMCAS), Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илғор технологиялар маркази ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирусология илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Илмий нашрлар