“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан мазкур вакцинани ишлаб чиқариш Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. компанияси билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши Ўзбекистон ва Хитой олимлари, вирусологларининг ҳамкорлиги натижасидир.
COVID-19га қарши ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси Хитой Фанлар академияси Микробиология институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан яратилган. Мазкур вакцина 3-фаза клиник синовлари натижаларига кўра 3-дозадан сўнг вакцинанинг самарадорлиги барча штаммлар учун умумий 81,76%, «британча» штаммга қарши эса 92,93% ташкил этди.
Препаратнинг ампула шаклини ишлаб чиқариш Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co., Ltd. биофармацевтика корхонасида ишлаб чиқарилган вакцинанинг оригинал субстанцияси асосида амалга оширилди.