«Энг хавфли жой жамоат транспорти. Гап шундаки, у ерда одамлар кўп ва улар узоқ вақт давомида бир-бирига яқин бўлган ёпиқ жойда бўлишади», деб тушунтирди у.
Жамоат транспорти айниқса тиғиз вақтда хавфли бўлади, дея давом этди эпидемиолог.
«Одамлар сонига ҳам қараш керак. Кундузи метрода ёки бошқа жамоат транспортида одам унчалик кўп бўлмайди. Агар метро вагонида ёки автобусда икки ёки уч киши бўлса, бунга хавф сифатида қараш хато. Аммо тирбандлик вақтида поезд ёки автобусда одамлар кўпаяди ва улар бир жойга тўпланади. Бундай жой анча хавфли бўлиб қолади», деди Вадим Покровский.