Қисқа интервалли гуруҳдаги шахслар биринчи дозадан 1 ой ўтганидан сўнг вакцинанинг иккинчи дозасини ва иккинчи дозадан 1 ой ўтгач, учинчи дозани қабул қилишган. Узоқ интервалли гуруҳдаги шахслар вакцинанинг биринчи дозадан кейин иккинчи дозасини 1 ойдан кейин олиб, учинчи доза билан 4 ой ўтгач эмланишган. Натижада биринчи ва учинчи доза оралиғи 5 ойни ташкил қилган.
Узоқ интервалли гуруҳдагиларда Омикрон штаммига қарши антитанача титрлари қисқа интервалли гуруҳдагилар ва коронавирусга чалинганлардагига нисбатан юқори бўлган.
SARS-CoV-2 прототип штамлари ва мутацияларига, шу жумладан, омикрон штаммига қарши антитаначалар мавжудлигини текшириш учун зардоб намуналари синовдан ўтказилди. CОVID-19 дан тузалганлар гуруҳидан олинган 16 та зардоб намуналаридан 15 тасида Омикрон штаммига қарши антитаначалар мавжуд эмаслиги намоён бўлди. ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланганлардан иборат гуруҳнинг қон зардобида эса Омикронга қарши антитаналар нисбатан юқори эканлиги аниқланди. Ҳар қандай вакцинанинг уч дозасини олган 16 нафар кишидан 10 нафарида (62%), ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қисқа интервалда олганларнинг 16 нафаридан 9 нафарида (56%) ҳамда ZF-UZ-VAC2001 билан эмланганларнинг узоқ интервалли гуруҳидаги 16 нафар кишидан 16 тасида (100%) Омикронга қарши антинаначалар мавжуд экани тасдиқланди.
Иккинчи ва учиничи дозалар орасидаги интервал 4 ой бўлган, аммо вакцинанинг учинчи дозаси олинганидан 4-6 ой ўтганидан кейин қон таҳлиллари ўтказилганда 13 та намунадан 9 тасида (69%) Омикронга қарши антитаналар мавжуд экани аниқланди. Аввал ҳам хабар берганимиздек, иккинчи доза ва бустер дозаси орасидаги интервалнинг катта бўлиши коронавируснинг барча штаммларига нисбатан каттароқ титрдаги антиналаларнинг ҳосил бўлишига олиб келади.
Мазкур натижалар кучли мутацияга учраган коронавирус штаммларига қарши вакцинанинг бустер дозлалари билан ҳимояланишнинг самарадорлигини кўрсатади.