COVID-19 “Delta”-штамми Ўзбекистонда энг кенг тарқалган деб тан олинди
2021-09-06 22:26
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилди. Илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, «delta» штаммининг улуши 82%ни ташкил этади, бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ва учинчи ўринларни «alpha» (10,3%) ва 20А (7,7%) штаммлари эгаллашди.
Илғор технологиялар маркази директори Шаҳлохон Турдиқулова эълон қилинган маълумотларга изоҳ берар экан, шундай деди:
"Сўнги ҳафталарда коронавируснинг «delta» варианти умумий касалланишлар сонининг бешдан тўртидан ошди. “Ҳинд штамми” деб номланувчи вирус тури “Ухан” ва “Британия” версияларига қараганда кўпинча касалликнинг оғир шаклларига олиб келиши хавотирга солади. Бу умуман эпидемиологик манзарани тубдан ўзгартиради: афсуски, симптомсиз ҳолатлар камроқ учрамоқда ва инкубация давр қисқариб, соғлиқ учун жиддий оқибатлар хавфини кучайтиради. Бироқ, яхши янгиликлар ҳам бор: тадқиқотларимиз шуни тасдиқлайди-ки, ҳозирги вакциналар янги штаммларга қарши самарали. Эмланганлар камдан-кам ҳолларда касалликга учраган тақдирларида ҳам, инсон танасида вирус мутация қила олмаслиги сабабли COVID-19’ни енгил равишда ўтказишади. Буни 24 августда олинган ZF-UZ-VAC2001 препарати синовларининг учинчи босқичи натижалари ҳам тасдиқлайди".