Аслида бу — хавотирли кўрсаткич. Бироқ ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг фикрига кўра, сайёрамизда умумий эпидемиологик вазият яхшиланмоқда.
Хусусан, шу йил февраль ойидан буён коронавирусдан ўлим ҳолатлари 80 фоизга камайган. Ваҳоланки, йил бошида ҳар 12 сонияда бир бемор ушбу хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмаётган эди.
“Лекин пасайиш тенденцияси келажакда ҳам давом этишига кафолат йўқ, — дейди Т. Гебрейесус. — Ҳамма пандемия ҳали тугамаганини эшитишдан чарчади. Аммо шуни унутмайликки, бу вирус ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетмайди”.
Ана шундан келиб чиқиб, мутахассислар коронавирусга қарши вакциналар касалликнинг олдини олиш, қолаверса, янги мутацияларнинг беморларда енгил ва асоратсиз ўтишини таъминлашини алоҳида айтиб ўтиш муҳим.