Янгиликлар

Икки дозали вакциналардан кейин рекомбинант оқсил суббирликлари асосидаги бустер вакцина билан эмланиш антитаналар миқдорини кескин оширади

Икки дозали вакциналардан кейин рекомбинант оқсил суббирликлари асосидаги бустер вакцина билан эмланиш антитаналар миқдорини кескин оширади

Икки дозали инактивацияланган вакциналардан кейин рекомбинант оқсил суббирликлари асосидаги бустер вакцина SARS-CoV-2 ва унинг вариантларига қарши RBD жавобларини ва нейтраллаштирувчи титрларни кескин оширди. Бу тўғрисида Cell Research (CR) халқаро илмий журналида «Recombinant protein subunit vaccine booster following twodose inactivated vaccines dramatically enhanced anti-RBD responses and neutralizing titers against SARS-CoV-2 and Variants of Concern» сарлавҳали мақола чоп этилди. 

2021 йил октябрь ҳолатига кўра, SARS-CoV-2 вирусини бутун дунёда 230 миллиондан ортиқ аҳоли юқтиргани маълум бўлиб, аҳолини эмлаш суръатларини ошириш пандемияга қарши оммавий иммунитетни шакллантиришда ёрдам бериши таъкидланмоқда. Бироқ баъзи турдаги вакциналарда антитаналар миқдорининг камайиши ва ҳимоя самарадорлигининг пасайиши қайд этилмоқда. 

Янги вирус вариантларининг вужудга келиши иммунитет жавоб реакцияларининг маълум даражада пасайиши туфайли бирламчи эмлаганларга кейинги бустер эмлашни қўллаш борасида баҳслар юзага келтирмоқда.

Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, BNT162b2 mRNK, инактивлаштирилган CoronaVac ва BBIBP-CorV вакцинлаларининг гомологик уч дозаси қониқарли хавфсизлик профилини намоён этиб, юқори иммунитет жавобини чақирди. Бундан ташқари, ChAdOx1 nCoV-19 ва ундан кейин BNT162b2 вирусларига қарши гетеролог вакцинация, ChAdOx1 nCoV-19'нинг икки гомологик дозаси билан солиштирганда юқори нейтраллаштирувчи фаолликни келтириб чиқарди. Ҳозиргача икки дозада инактивацияланган вакциналар билан рекомбинант оқсил суббирлик вакцинасининг биргаликдаги гетерологик эмлашнинг таъсири баҳоланмаган. 

Шанхайдаги Юқумли касалликлар миллий тиббиёт маркази (NMCID)нинг Xuashan касалхонасида гетерологик эмлаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда 3-гетерологик доза сифатида, бутун вирусни инактивациялаш асосида яратилган вакциналарнинг (CoronaVac ёки BBIBP-CorV) 2 дозали гомологик эмланилишидан 4-8 ой ўтганидан сўнг юборилган 25 мкг учинчи кучайтирувчи рекомбинант оқсил вакцинанинг (ZF2001) хавфсизлиги ва иммуногенлигини ўрганиш борасида тадқиқот ўтказилди.

Клиник синов тадқиқотлари, 26-28 ёш оралиғидаги соғлом балоғатга етган шахсларда олиб борилиб, улардан 71 тасига 2 дозали гомологик эмлашдан 4-8 ойдан ўтганидан сўнг, учинчи бустер рекомбинант оқсил вакцина юборилди, шунингдек 51 та қатнашчи назорат гуруҳи сифатида олинди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, икки дозали эмлашдан 4-8 ой ўтгач, иштирокчининг нейтраллаштирувчи GMT (Geometric Mean Titer)лари ҳали ҳам аниқлаш мумкин даражада, лекин иккинчи эмлашдан кейинги 14 кунга нисбатан камайди (Xuashan касалхонаси маълумотлари; этика рақами: КЙ2021-041) ва махсус Т ҳужайралари томонидан IFNγ (Interferon gamma)нинг ишлаб чиқариши ҳам аниқланарли даражада, бироқ иккинчи эмлашдан 12 ҳафтадан сўнг пастроқ. Аммо, олдинги икки дозали инактивлантирилган вакциналардан кейин учинчи бустер доза билан эмлаш, барча синовдаги SARS-CoV-2 ва унинг вариантларига иккинчи эмлашдан кейинги 14 кунлик билан солиштирганда, B ҳужайраларининг функционал жавобларини сезиларли даражада – 27-75 баробаргача ошириши аниқланди.

Ушбу тадқиқотлар икки дозали инактивлантирилган вакциналар мустаҳкам гуморал ва ҳужайравий иммунитетни келтириб чиқариши мумкин, аммо SARS-CoV-2 ва унинг вариантларига қарши учинчи кучайтирувчи доза юборилганда қайтадан уйғониб муваффақиятли равишда фаолланишини намоён этди. 
Шунга қарамасдан, нейтраллаштирувчи антитаначаларнинг парчаланиш тезлиги ва узоқ муддатли В- ҳамда Т-ҳужайрали хотира даражаларини кейинги тадқиқотларда баҳолаш зарур бўлади.

CoronaVac вакцинасининг иккита дозасидан кейин Convidecia вакцинасининг гетеорологик бустер дозасини юбориш билан ўтказилган тадқиқот нейтраллаштирувчи антитаналар даражасининг 78 баробар ошишига олиб келди (2,5 га қарши 197,4).

Хулоса қилиб айтганда, инактивацияланган яхлитвирион вакцина билан икки марта эмлангандан кейин оқсил суббирликлари асосидаги гетерологик бустер вакцина билан эмланиш катта ёшдаги соғлом инсонлар учун хавфсиз ва юқори даражада иммуноген эканлиги аниқланди, бу эса SARS-CoV-2 ва унинг вариантларига қарши иммун жавобини сезиларли даражада кучайтирди