Янгиликлар

Ой бошида ҳар 44 сонияда бир киши COVID-19дан вафот этган - ЖССТ

2022-09-20 11:55
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус ой бошида ҳар 44 сонияда бир киши коронавирусдан вафот этганини айтди.

Шунга қарамай, Гебрейесуснинг таъкидлашича, COVID-19 туфайли ўлимлар сони аста-секин камайишни бошлаган. Шундай қилиб, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ҳафталик ўлим сони 80 фоизга камайди, аммо у бу тенденция давом этишига кафолат йўқлигини таъкидлади.