Янгиликлар

ЖССТ биринчи навбатда эътибор талаб қиладиган патогенлар рўйхатини янгилашни бошлайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемиялар ва пандемияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ва шу сабаб алоҳида эътибор талаб қиладиган хавфли патогенлар (патоген - замбуруғлар, вируслар, бактериялар ва бошқалар, шунингдек, бошқа тирик мавжудотнинг патологик ҳолатини (касаллигини) келтириб чиқаришга қодир бўлган оқсил ҳисобланади) рўйхатини янгилашни бошлади. Ушбу ишда иштирок этаётган 300 нафардан ортиқ экспертлар вирус ва бактерияларнинг 25 дан ортиқ оилалари бўйича мавжуд билимларни кўриб чиқадилар ҳамда кейинги тадқиқотлар ва сармоя киритиш учун устувор йўналишлар бўйича тавсиялар берадилар. Бу ҳақда ЖССТнинг Женевадаги штаб-квартираси хабар берди.

300 дан ортиқ олимлар устувор патогенлар рўйхатини янгилаш бўйича ишда иштирок этадилар. Улар 25 дан ортиқ вирус ва бактериялар оилалари, шунингдек, «Х» касаллиги тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқадилар. Женева штаб-квартираси таъкидлашича, «Х касаллиги» - бу «жиддий халқаро эпидемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган номаълум патоген» нинг қисқартмаси. Шунингдек, мутахассислар қўшимча тадқиқотлар ва инвестицияларни талаб қиладиган устувор патогенлар рўйхати бўйича тавсиялар беради.

ЖССТ бундай рўйхатни биринчи марта 2017 йилда тузган. Ҳозиргача у, жумладан, CОVID-19, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, Эбола ва Марбург вируси касалликлари, Ласса иситмаси, Яқин Шарқ респиратор синдроми, оғир ўткир респиратор синдроми, Нипа ва генипавирус касалликлари, Рифт водийси иситмаси, Зика вируси каби касалликларни ўз ичига олади.

Патоген - замбуруғлар, вируслар, бактериялар ва бошқалар, шунингдек, бошқа тирик мавжудотнинг патологик ҳолатини (касаллигини) келтириб чиқаришга қодир бўлган оқсил ҳисобланади