Янгиликлар

Вирусолог коронавирус билан қайта касалланиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

Қишда коронавирус билан касалланган одамлар уни яна бир бор енгил шаклда бошдан ўтказишлари мумкин. Бу ҳақда Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими Анатолий Альтштейн маълум қилди.

«Қишда касалланганларнинг коронавирусни оғир шаклда бошдан кечириш хавфи камроқ. Айниқса касалланганидан олти ой ўтгач эмланганларнинг иммунитети юқори бўлади. Аммо бу улар енгил шаклда касал бўлмайди дегани эмас», деди Анатолий Альтштейн.