Таҳлилларга кўра, COVID-19 билан касалланган беморларнинг тахминан 5 фоизи - бутун дунё бўйлаб тахминан 27 миллион киши узоқ вақт давомида ҳид ёки таъмни йўқотишдан азият чекмоқда.
Тадқиқотчилар кўплаб қитъалар бўйлаб ҳид ҳамда таъмни йўқотиш бўйича аввалги 18 та тадқиқотни баҳоладилар. Маълум бўлишича, таъм ёки ҳидни йўқотишдан азият чекканларнинг тўртдан уч қисми 30 кун ичида бу ҳисларни тиклаган.
Аммо тахминан 5 фоиз одамлар COVID-19 билан касалланганидан олти ой ўтгач «доимий дисфункция» ҳақида хабар беришган.
«Дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳид билиш қобилияти пасайганлиги соғлиқни сақлашнинг навбатдаги инқирози бўлиши мумкин», деди Пател.
Маълумот учун, ҳид билишни йўқотиш пандемиянинг дастлабки кунларида COVID-19 нинг аниқ белгиларидан бири эди.