Эмлаш воситаси АҚШнинг “Moderna” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. У икки валентли препарат бўлиб, дозанинг ярми коронавируснинг асл штаммига, қолган ярми эса “омикрон”нинг олдини олишга мўлжалланган.
Янги вакцинадан катталар учун бустер-доза сифатида фойдаланиш режалаштириляпти.