Янгиликлар

«CОVID ҳеч қаерга кетгани йўқ.» Коронавируснинг янги тўлқини ўтмишдан нимаси билан фарқ қилади

2022-06-30 12:32
Зангиота 2-сонли ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов gazeta.uzга берган интервьюсида коронавируснинг ҳозирги тўлқини аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилиши, қайси аломатлар касалхонага ётқизишни талаб қилиши ҳақида маълумот берди.

Коронавируснинг олдинги тўлқинидан бир неча ойда ўтди. Касалхонадаги сокин даврда нималар бўлди?

Охирги эпидемия январь ойида бўлган эди. Кейин юртимизга коронавируснинг омикрон штамми кириб келди. Тўғри, маълум муддат эпидемиолик пауза бўлди. Лекин шу муддат оралиғида ҳам ҳар куни касалхонамизга 10-15 нафар бемор ётқизилди, касалхонада камида 60-100 ўрин банд эди. CОВИД ҳеч қаерга кетмади. Яъни биз коронавирус камайганда ҳам ишни тўхтатмадик. Иккита стационар ва иккита реанимация бўлими ишлаб турди.

— Сизнинг маълумотларингизга кўра, Тошкентда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай?

Яна вазият кескинлашмоқда, бу янги тўлқин. Биз бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида касалланишнинг кўпайишига гувоҳ бўляпмиз.

Бугунги кунда коронавируснинг қайси штамми устунлик қилмоқда?

– Секвенция (вирус геномини таҳлил қилиш – таҳр.) натижалари касалланганлар орасида «стелс-омикрон» штамми устунлик қилишини кўрсатди. Ушбу таҳлил Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар марказида амалга оширилади. Бу жуда мураккаб ва қиммат ускуна. Биз намуналарни юборамиз ва улар таҳлил қилишади.

— Намуналар турли тиббиёт муассасалари томонидан юбориладими?

- Ҳа. Тошкентда фақат бизнинг шифохона ва Зангиота-1да коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда.

- «Стелс-омикрон» штамми олдингиларидан нимаси билан фарқ қилади?

- Аслида, бу ўша омикрон, шунчаки бошқа шакл. У тезроқ юқади, лекин айни пайтда касалликнинг классик «омикрон» ва «дельта» га қараганда енгилроқ эканлигини таъкидлаш мумкин. Охиргиси энг қўрқинчли ва энг қийин эди.

Бошқа штаммдаги коронавируснинг инкубация даври 10-14 кунни ташкил этди. «Стелс-омикрон»да касалликнинг белгилари бир ёки икки кун ичида пайдо бўлади.

«Стелс-омикрон» мавсумий гриппга ўхшайди, у ўпкага камроқ таъсир қилади ва асосан шамоллаш каби давом этади: томоқ оғриғи, бир ёки икки кун давом этадиган юқори ҳарорат... Агар ўпка зарарланмаган бўлса ҳатто ўзига хос даволаш ҳам талаб қилинмайди.

Ҳозирда касалхонамизга кўплаб одамлар мурожаат қилмоқда, аммо уларнинг уларнинг 30 фоизи касалхонага ётқизилмоқда, холос. Илгари эса беморларнинг 70-80 фоизини касалхонага ётқизганмиз. «Дельта» билан касалланганларнинг эса деярли 90 фоизи ётқизиларди. 

Касаллик ҳали ҳам кекса, сурункали касал, эмланмаганлар учун хавф туғдирмоқда. Ҳозир касалхонага ётқизилган деярли барча беморлар эмланмаган. Улар орасида фақат бир нечта эмланганлар бор, уларнинг аксарияти узоқ вақт олдин эмланган ва бустер дозани қабул қилмаган.