Янгиликлар

Коронавирус – эмизишга қарши кўрсатма эмас

Коронавирус инфекцияси, агар аёлнинг аҳволи оғир бўлмаса, эмизиш учун қарши кўрсатма бўла олмайди. Бу ҳақда В.А. Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатология миллий илмий марказининг Эмизишни қўллаб-қувватлаш миллий мувофиқлаштирувчи маркази раҳбари маълум қилди.

«Янги коронавирус инфекцияси, агар аёлнинг аҳволи оғир бўлмаса, эмизишга қарши кўрсатма эмас. Аксинча, онанинг кўкрак сутида болага ўтадиган антитаналар бўлади», деди у.

Коронавирусга чалинган ёки ўтказилган аёллар бемалол чақалоқларини эмизишлари мумкин. Унинг қўшимча қилишича, агар она болани мустақил парваришлашга кучи етсагина, у ҳолда эмизиш бошланади.