Дунё аҳолисининг учдан бир қисми ҳали COVID-19 га қарши эмланмаган
2022-08-29 00:01
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус дунё аҳолисининг учдан бир қисми ҳали ҳам COVID-19 га қарши эмланмаган.
«Ҳали кўп иш қилиш керак. Дунё аҳолисининг учдан бир қисми, шу жумладан, кам даромадли мамлакатлардаги тиббиёт ходимларининг учдан икки қисми ва кексаларнинг тўртдан уч қисми ҳам коронавирусга қарши эмланмаган», деди у.