Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирус буйраклар, юрак, марказий асаб тизими ва ичакларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Коронавирус барча инсон танасининг органлари ва тизимлари кириб боради. Чунки у қон томирларига ва мос равишда микротомирларга таъсир қилади. Шу сабабли ҳам кўп миқдорда қон таъминоти талаб қиладиган барча органларда унинг таъсири сезилиши мумкин», дейди эксперт.
Агар CОVID-19 белгилари узоқ вақт давом этса, ушбу ҳолат ташвишга сабаб бўлади, деб давом этади инфекционист.
Бир ҳафтадан ортиқ давом этадиган ҳар қандай коронавирус аломатлари хавфлидир. Бу каби ҳолатда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
«Агарда чора кўрилмаса, касалхонага ётқизиш даражасигача бориши, шунингдек ўлимга олиб келиши мумкин. Хусусан, ушбу белгилар органларнинг нотўғри ишлаши, юрак хуружи, инсультга сабаб бўлиши мумкин», дея огоҳлантирди шифокор.
Мутахассиснинг эслатишича, коронавирус ҳам касалликларнинг кечикиб намоён бўлиши билан ажралиб туради. Шунинг учун инфекциядан кейин олти ой ичида шифокорга мурожаат қилиш ва керакли тестларни ўтказиш тавсия этилади.
Иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючковнинг сўзларига кўра, бош оғриғи, ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши, қаттиқ чарчоқ, соч тўкилиши ва бошқа шу каби аломатлар коронавирус белгиларидир.
Шундан экан CОVID-19'га қарши эмланинг ҳамда ўзингиз, оила аъзоларингиз ва жамият саломатлигини асранг!