Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус шу йилнинг февраль ойидан буён Ер юзида СOVID-19 оқибатида келиб чиқаётган ўлим ҳолатлари сони 90 фоизга камайганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ўтган ҳафтада дунёда 9,4 мингдан ортиқ киши мазкур инфекция туфайли ҳаётдан кўз юмган бўлса, февраль ойида ўртача ҳафталик ўлим кўрсаткичи 75 мингтани ташкил этган.
“Биз узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтдик, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бироқ қувониш учун ҳали эрта. Чунки ҳануз коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлмоқда. Шу боис хушёрликни йўқотмаслигимиз зарур”.