Вакцинани ишлаб чиқарувчилар ҳақида
COVID-19 га қарши ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical томонидан Хитой Фанлар Академияси Микробиология Институти (IMCAS), Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илғор технологиялар маркази ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирусология илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Хитой Фанлар академияси SARS-CoV-2 коронавирусига қарши номзод вакцинасини яратиш лойиҳасининг ташаббускори ва координатори ҳисобланади.

Хитой Фанлар Академиясининг таркибий бўлинмаларидан олинган тадқиқот гуруҳи ўзига хос димерик RBD технологиясини ишлаб чиқилди, унинг асосида коронавирусга қарши номзод вакцина яратилди.

Тадқиқотчилар Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси билан ҳамкорликда SARS-CoV-2 вакцинаси учун ҳайвонларда тирик вирусларни нейтраллаштирувчи таҳлиллар ўтказилди.
Хитой Фанлар Академиясининг Микробиология институти тадқиқотларни техник қўллаб-қувватлашга, шунингдек ултрацентрифугалашга доир таҳлилий экспериментга катта ҳисса қўшди.

Муваффақиятли клиниколди тадқиқотлардан сўнг, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical да вакцина ишлаб чиқариш бошланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Илғор технологиялар марказининг препаратнинг синовларида бевосита иштироки, шунингдек, унинг клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссаси натижасида Ўзбекистон вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида эътироф этилди.
Хитой Фанлар Академиясининг Микробиология институти (IMCAS) - Хитойдаги энг йирик микробиологик тадқиқот муассасасидир. Мазкур муассаса 1958 йил 3 декабрда Хитой Фанлар академиясининг бир қисми бўлган Амалий Микология Институти ва Пекин Микробиология Лабораторияларининг бирлашиши натижасида ташкил этилган. 50 йилдан ортиқ ривожланишдан сўнг, IMCAS, мамлакатдаги микробиология соҳасидаги энг йирик интеграциялашган илмий-тадқиқот институтига айланди.

Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси – бу Хитойнинг Илмий-тадқиқот ва ривожлантириш ишларини бирлаштириб, ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда импорт ва экспорт фаолияти билан шуғулланувчи хусусий биотехнологик компаниядир. Компания биопрепаратларни ишлаб чиқариш ва сотиш, асосан фуқаролар учун вакциналар фаолиятига ихтисослашган. Компаниянинг бош қароргоҳи Чунцин шаҳрида жойлашган.

Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси бу соҳадаги фаолиятини 2002 йилдан бошлаган. 2019 йилда компаниянинг йиллик даромади 10,59 млрд юанни ташкил қилди. Компанияда 3000га яқин ходим фаолият юритади. 2010 йил сентябр ойида компания Шэньчжэн фонд биржасида рўйхатга олинди ва ChiNext (Шэньчжэн фонд биржасининг шўба корхонаси) рўйхатига киритилган биринчи хусусий вакциналар ишлаб чиқарувчи компания бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази

Илғор технологиялар маркази (ИТМ)2018 йилда юқори технологиялар бўйича ўқув-экспериментал маркази негизида ташкил этилган бўлиб, марказ мақоми илмий муассаса сифатида белгиланган. Илғор технологиялар маркази физика ва наноматериаллар, биотехнология, биофизика, биокимё, инсон генетикаси, уяли ва тўқима муҳандислиги, геофизика ва наноминералогия, шунингдек, янги илмий йўналиш - фудомикс соҳасида тадқиқотлар олиб боради.

Марказда 125 киши ишлайди, шу жумладан 74 тадқиқотчи, улардан 10 та фан доктори, 33 та фан номзоди, 30 ёшгача бўлган ходимлар сони 34 киши, 30 ёшдан 40 ёшгача - 37 кишини ташкил этади.

Илмий лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 100 дан ортиқ хорижий илмий мақолалар чоп этилди, улардан 40 таси халқаро иқтибослар рўйхатига киритилган (шу жумладан, Nature, Nature communications, Scientific reports каби етакчи илмий журналларда). Ҳозирда Марказ Nature журналларида чоп этилган нашрлар сони бўйича бутун республикада етакчи ҳисобланади, шунингдек 9 та ўқув нашрлари ва монографиялари чоп этилган. 2020 йил апрель ойида биринчи марта Ўзбекистонда тарқалган коронавирус геномининг генетик кетма-кетлиги ўрганилиб, халқаро маълумотлар базасига киритилган.

Илғор технологиялар марказининг лабораториялари:

• генетик ва клиник-биокимёвий таҳлиллар учун 27 турдаги синов тўпламлари ишлаб чиқилди, биринчи тўпламларни ишлаб чиқариш лицензияли экспериментал саноат ишлаб чиқариш майдончаси негизида ташкил этилди;

• республикада биринчи марта COVID-19 ташхиси учун тест тизими ишлаб чиқилди ва расмий рўйхатдан ўтказилди, эксклюзив ҳуқуқ асосида оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилди;

• коронавирусга қарши генетик муҳандислик вакцинасини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда;

• киндик қон ҳужайраларини криопронервация қилиш технологияси ишлаб чиқилган ва жорий қилинган, уни трансплантология ва регенератив тиббиётда қўллаш имконияти билан илдиз ҳужайралари банки яратилмоқда;

• терининг турли нуқсонларини даволаш ва тиклаш учун тўқима муҳандислик конструкцияларини олиш технологияси ишлаб чиқилмоқда;

• генетик инженерия соҳасидаги хитойлик мутахассислар билан биргаликда микробларга қарши юқори хусусиятларга эга рекомбинант пептид олинди;

• Фармацевтика ва озиқ-овқат саноати учун микробларга қарши дорилар сифатида бактериоцинлар ва ишлаб чиқарувчилар штаммларидан фойдаланиш усули ишлаб чиқилган.

• Катта муҳандислик иншоотларини узлуксиз сейсмик кузатиб бориш учун битта бортли Raspberry Pi процессорига асосланган автоматик сейсмик станция яратилди.

• Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар ва нодир металларнинг минерализацияси борлигини прогноз қилиш ва қидириш ҳамда геологик қидириш бўйича илмий методология ишлаб чиқилган.

• Археологик қазишмалар жараёнини аниқлашучун ер ости тарихий объектларини аниқлаш ва уларнинг уч ўлчовли тасвирларини олиш методикаси ишлаб чиқилган.

• Юқори қувватли лазер нурланишининг қаттиқ жисмлар билан ўзаро таъсири натижасида янги композит материаллар, микрон мембраналарни олиш технологиялари ишлаб чиқилган.

• Голографик микроскоп яратилди ва патентланди - қурилма органик ва тирик объектларни бузилмасдан кузатиш имконини беради.

Бундан ташқари, Илғор Технологиялар Маркази Хитой Фанлар Академияси Микробиология Институти ва Sinopharm Group, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical (ХХР) томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши эмлашларнинг III босқичининг клиник синовларини ўтказишда фаол иштирок этди, Ўзбекистондан жами 7000 та кўнгиллилар иштирок этишди. Вакцинанинг Ўзбекистонда ўтказилган клиник синовлари давомида жиддий ножўя таъсири ва эмлашдан кейин ўлим кузатилмаган, иммуногенлиги 95-96%га баҳоланган. Клиник синовга қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон коронавирусга қарши вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти

Институт 1978 йил 27 декабрда ташкил топган бўлиб, қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият олиб боради: ОИВ/ОИТС, вирусли гепатитлар, вирус этиологияли жигар циррозлари, янги ва қайта пайдо бўлаётган вирусли инфекциялар, грипп, ичак инфекциялари. Вирусология соҳасида илмий-услубий ва координацион фаолиятни амалга ошириш орқали юқумли касалликларни назорат қилиш, ҳамда вирусли касалликларни ташҳислаш, даволаш ва олдини олишда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширади.