Янгиликлар

Россияда коронавируснинг гибрид штамми - «дельтакрон» 5.3 аниқланди

Москва ва Санкт-Петербургда коронавируснинг «дельта» ҳамда «омикрон» штаммларининг гибриди деб аталадиган «дельтакрон» штаммини юқтиришнинг олтита ҳолати қайд этилди.

«Касалликнинг аниқланган кетма-кетлиги июль ва август ойининг бошларига тўғри келади. Тадқиқот учун бешта намуна Санкт-Петербургда, биттаси Москвада олинди», деди Роспотребнадзор.

Федерал хизматнинг таъкидлашича, беморлар COVID-19нинг енгил шаклини бошдан ўтказган ва уйда даволанган.

Расмийларга кўра, «дельтакрон» эпидемиологик вазиятга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Чунки у SARS-CoV-2 нинг омикрон штаммининг БА.4 ва БА.5 сублинияларида устунлик қилмайди. Улар, ўз навбатида, касал бўлган ва эмланганларнинг антитаначаларига «омикрон»нинг ўзига қараганда бир неча баробар кўпроқ чидамли.