Янгиликлар

Ким COVID-19'га қарши энг кучли иммунитетга эга?

Аввал коронавирус билан касалланиб, кейин унга қарши эмланган одамларда ушбу касалликка қарши энг кучли иммунитет шаклланади.

Россиялик шифокор-инфекционист Евгений Тимаковнинг айтишича, бундай одамлар вирусни нейтраллаштирувчи энг фаол антитаначалар ва қайта касалланишдан ҳимоя қилиш учун етарли даражадаги энг яхши кўрсаткичларга эга бўладилар.

Вакцина касалликдан кейинги иммунитетни янада кучайтиради ва иммун ҳужайраларимизни коронавирусни нейтраллаштирувчи ҳақиқий «жанговар кучга» айлантиради.

Табиий ва вакцинадан кейинги иммунитетнинг бир вақтдаги уйғунлашуви организмга вакцинанинг турли платформаларидек таъсир кўрсатади ва уни янада самаралироқ ҳимоя қилади. Ушбу жараённи қайта эмлаш билан қиёслаш мумкин.

Манба