Янгиликлар

Олимлар COVID-19 вирусининг Ҳиндистонда пайдо бўлган иккита «омикрон» чизиғидан иборат ноодатий гибрид вариантини топдилар. Унинг геноми ўқилганида, бир қисми «кентавр» дан, иккинчиси эса янги BJ.1 ва

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказ директор ўринбосари, биотехнологиялар лабораторияси мудири, б.ф.д., проф. Алишер Абдуллаев рекомбинация РНК вируслари эволюциясининг асосий механизми эканини таъкидлади.

– Бундай ҳолатлар одам вируснинг икки ёки ундан ортиқ вариантини юқтирганда содир бўлади. Рекомбинация – бу вируснинг ташқи омиллар таъсирига, масалан, антивирус препаратларини қўллаш ёки инсон танасининг ҳимоя механизмларига жавобидир. Шу боис ҳам бундай гибрид вирусларнинг учраши табиий ҳол ҳисобланади.